Бизнинг таржима хизматларини кўрсатувчи моҳир ўзбек таржимонларимиз таржимани бирламчи тилида, таржима қилинадиган тилда ҳамда таржима мавзуси борасида мукаммал билимга эгалар. BlueGlobe юксак маҳорат ва катта тажрибага эга бўлган ўзбек таржимонларини ёллаган ҳолда ҳар қандай турдаги ёки кўламдаги таржималарни, жумладан: веб сайтлар, электрон мактублар, хатлар, журналлар, юридик ҳужжатлар, тиббиётга оид, техникага оид журналлар, китоблар, рецептлар, менюлар ва ҳоказолар, қўйингки, ҳатто баданга ёзилган ёзувларни ҳам таржима қилиб бериш имконига эгадир! Бинобарин, биз турли туман соҳаларга тегишли чунончи: юридик, молия, тиббиёт, техника, маркетингга оид ва бошқа материалларни таржима қиламиз. BlueGlobe таржимадаги ғализ хатоларга йўл қўймасликка жиддий эътибор қилади ва у мижозларга шуни ишонтириб айта оладики, барча таржималар она тили ўзбек тили бўлган таржимонлар томонидан амалга оширилади. Таржима лойиҳасига жалб этилган таржимондан синалган тажрибага ва буюртма мавзуси доирасида махсус билимга эга бўлиши талаб этилади. Таржимани мукаммал чиқариши учун таржимонлар асосан тажриба, билим, кўникмалардан ташқари, таржимашуносликнинг ёзилмаган “нозик хусусиятлар”ини ҳам идрок эта билишлари лозимдилар. | 

|
Нега BlueGlobe International ни танлашади? Чунки биз ўз ишимиздан фахрланамиз ва натижа учун ишлаймиз! Тил хизматларини (ёзма таржима, оғзаки таржима, реклама матнлари тузиш, локализация ва ҳоказо.) кўрсатишда халқаро бозор етакчиси сифатида биз жисмоний шахсларга ҳам, компанияларга ҳам глобал масштабда хизматлар таклиф этиш имконига эгамиз. Мижозларимизга 100% лик “тоза” таржималарни етказиб бериш учун таржиманинг ҳар бир босқичида бир қанча этапли сифат текширувлари амалга оширилади. Таржима сифати борасида сизнинг хотиржам бўлишингиз BlueGlobe учун муҳим ва энг муҳими, ишонтириб айтамизки, биз сизга мақтовга арзигулик ва кутилган сифатни етказиб берамиз. - Дунёнинг 100та йирик тиллари
-
Барча соҳаларни қамраб оламиз
- Ҳамёнга яраша нархлар
- Олий сифат хизматлар
- Олий даражали мижозга хизмат кўрсатиш
- Дунёдаги энг тез ўсаётган таржима компанияси
- Юз юзлаб синалган тил хизматлари кўрсатувчи истеъдодлар
- Лойиҳа бошдан охиригача жамоавий ёндошув
- Ҳафтасига 7 кун, кунига 24 соат узлуксиз хизмат
Бизнинг 10 босқичли Сифат назорати -дастуримиз Босқичма босқичли сифат назорати дастурини амалга ошириш барча ўзбек тили таржима лойиҳаларида ҳавас қилса арзигулик сифатни кафолатлайди: - Ҳар бир ўзбек тили таржима лойиҳаси ўз ишини яхши биладиган лойиҳа менеджери томонидан таҳлил қилинади
- Лойиҳа менеджери таржима ишининг мукаммал режасини тузиб чиқади
- Таржима иши ўз касбининг устаси бўлган таржимонга топширилади
- Лойиҳа учун алоҳида атамаларнинг маълумотлар базаси яратилади
- Лойиҳа учун компьютерлаштирилган таржима қуроли (CAT-tool) дастурлаштирилади
- Матн ўзбек тилига ўгирилади
- Ҳар доимгидек, сифат назорати босқичига киришилади
- Таржима мижоз талаб этган форматга солинади (нашрга тайёрлаш)
- Таржима тўлиғича иккинчи бор она тили ўзбек тили бўлган тилшунос томонидан корректировка,таҳрир қилинади
- Таржима сўнгги бор таржимон лойиҳа менеджери томонидан кўздан кечирилади – Таржима мижозга етказилади
Бизнинг омилкор, маҳоратли, ўз ишининг устаси бўлган глобал миқёсдаги таржимонлар тармоғимиз шарофати ўлароқ, BlueGlobe қисқа муддатда адо этилиши керак бўлган жуда катта ҳажмдаги таржима ишларини бажариш имконига эгадир. Бирламчи тилдан таржима қилинадиган тилга қўйилган талабларга қарамасдан, хоҳ у ўзбекчадан инглизчага (Амер.), хоҳ инглизчадан (Амер.) ўзбекчага бўлсин, ёки бошқа ҳар қандай тиллар жуфтлиги бўлин (индонез-олмон, пушту-португал, ва ҳ.к.), BlueGlobe International да таржима лойиҳангизнинг аниқлиги ва сифати кафолатланади. Таржима тарифлари – ўзбек тили Таржима иш ҳақини белгилашда бир талай омиллар (матннинг ўзига хос томонлари, бериладиган муддат, матн сўзлари миқдори, ҳужжат формати, ва ҳ.к.) ҳисобга олинади. Таржимангиз учун аниқ нархни билмоқчи бўлсангиз, бу жуда оддий, 'Request a Quote' тугмасини босинг ва онлайн шаклни тўлдиринг. Ва албатта, таржима файлларини эл. почта орқали жўнатишингиз мумкин; керакли маълумот ва ҳужжатларни юбориш аниқ нарх белгиланишига ёрдам бериб, кутилмаган қўшимча нархлар белгиланишининг олдини олади. BlueGlobe International ўз мижозларига, суткаси 24 соат, ҳафтасига 7 кун давомида мунтазам хизмат кўрсатади! Бизнинг хушмуомала ходимларимиз таржима борасидаги сизнинг эҳтиёжларингизни қўлларидан келганча қондирадилар. Тиллар бўйича телефон оператори: инглизча - русча - испанча +1.541.330.0450 (USA) Электрон почта орқали ишловчи маълумотлар хизмати (24/7): инглизча – русча - испанча
This e-mail address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it
Конфиденциал маълумотлар & Хизмат Мижозларнинг конфиденциал маълумотлари BlueGlobe International учун жуда жуда муҳимдир. Имонингиз комил бўлсинки, барча ҳужжатлар, лойиҳалар, электрон мактублар, хатлар, адабиётлар ва ҳоказолар қатъий сир тутилади. Мақсадимиз ҳар бир мижозимиз бизнинг хизматмиздан кўнгли тўқ бўлиши ва улар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишига эришишдир, лутфан веб сайтимизга ташриф буюриб, бизнинг конфиденциал маълумотлар ҳақидаги низомимизни кўздан кечиринг. Мазкур саҳифада мижозлар бизга мижоз тўғрисидаги қанақанги маълумотлар жамланиши, улар қай йўсинда ҳимояланиши ва мазкур маълумотлардан фойдаланишда мижознинг ваколатлари ҳақида хабардор бўлишлари мумкин. Биз (конфиденциал) маълумотлар ҳақидаги низомимизни кўчириб олишингизни жуда-жуда илтимос қиламиз, чунки конфиденциал маълумотлар ҳақидаги низомимизни ўқиб биз ўз хизматларимизда конфиденциал маълумотларга нақадар ҳушёрлик ва эътибор билан ёндошишимиздан воқиф бўласиз. Албатта, бу борада сизнинг мулоҳаза ва таклифлар ингизни юксак қадрлаймиз! Биз шуни фахр билан айтамизки, BlueGlobe ўз хизматларига ҳар доим виждонан ва ўта фидойилик билан ёндашганлиги сабабли бир қадар кўп мижозлар базасига эга бўлдики, бу мижозлар ўз таржима ишлари ва ҳар қандай конфиденциал маълумотларини ҳам компаниямизга мутлақо ишонган ҳолда топширадилар. Улар доимий мижозларимиз сифатида бизнинг энг катта ютуғимиздир. Таржимон: Дости Феруза |